Фаррух Раимов халқ артисти билан дуэт куйлади

Сана: 28.09.2015 4168 қайноқ

Фаррух Раимов халқ артисти билан дуэт куйлади

Яккахон ижодини бошлаганидан буён тиниб тинчимаётган хонанда Фаррух Раимов қизғин ижод уммонига шўнғиган. Яқиндагина “Сенсизлик” номли видеоклипини тақдим этганига қарамай, айни дамда бир қатор янги ғоялар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова билан бирга ижро этилган дуэт таронасидир. Фаррух Раимовнинг таклифи билан куйланган “Куёв” деб номланган мазкур композиция халқимиз учун кутилмаган туҳфа бўлиши аниқ. 

Фаррух Раимов халқ артисти билан дуэт куйлади

Яқин кунларда сайтимиз орқали премьера қилиниши режалаштирилган “Куёв” таронасига ноодатий видеолкип суратга олиниши ҳақида хабар бермоқда хонанда Фаррух Раимов. Мазкур мусиқий асарнинг сўзи Нодир Азимов мусиқаси Иқбол Муҳаммадга тегишли. Аранжировкаси эса Фурқат Бобожонов амалга оширган. Демак, тез кунда янги дуэт. Кузатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol