Маҳмуд Номозов яккахон концерт дастурини тақдим этади.
Сана: 23.08.2019
1828
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Номозов жорий йилнинг 10 11 октябрь кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этади. "Дўмбирам сўйла" деб номланган мазкур дастурда мухлислар учун кутилмаган совғалар тайёрланмоқда. Айни дамда қизғин тайёргарлик олиб борилаётган концертга хонанда барча санъат шинавандаларини таклиф этади. Маҳмуд Номозов ва уларнинг ижодий жамоасига омад тилаймиз.