Ижодини араб оҳанглари билан бошлаган Аиша
Эстрада оламига катта умидлар билан қадам қўйган ёш ва истеъдодли ижодкорлардан бири Аишанинг илк ижод намунаси бугун Ўзбегим Таронаси радиосининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. “Яна-яна” деб номланган мазкур қўшиқ Аишанинг ғояси асосида яратилган.
Аслида ўзбекча-русча, ўзбекча-инглизча ёки ўзбекча-арабча йўналишидаги тарона куйлаш ниятида бўлган хонандага ўзбекча-арабча композициянинг сўзлари ёқиб қолган. Шундан сўнг “Яна-яна” таронасини куйлашга аҳд қилган. Аишанинг сўзи ва мусиқаси билан яратилган мусиқий асарнинг аранжировкаси Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Аиша янги видеоклипини ҳам тақдим этмоқда. Орифжон Файзиев режиссёрлигида суратга олинган видеомаҳсулот мухлисларга манзур келади деб умид қиламиз. Марҳамат.