ОТАБЕК МУТАЛХЎЖАЕВ УЗОҚ КУТИЛГАН ВИДЕОКЛИПНИ ТАҚДИМ ЭТМОҚДА...
“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали ўзининг “Онамни йиғлатманглар” таронасини премьера қилган эди. Бу қўшиқ кенг оммага тақдим этилганидан сўнг мухлислар, томошабинлар томонидан кўп ижобий фикрлар билдирилди.
Сабабики, бошқа қўшиқлардан тубдан фарқ қилувчи, эшитган тингловчини ўйлашга, мулоҳаза юритишга ва қайсидир маънода ҳаётга бошқачароқ қарашга ундовчи тарона бўлганлиги учун уни мухлислар жуда яхши кутиб олишган. Шу билан бир қаторда, хонанда мазкур таронасини бугунги кунда чет элда маълум сабаблар билан, таълим олиш ёки меҳнат қилиш билан сафарда бўлган, онасидан узоқда бўлган ҳамюртларимизга атаб айтган .
- Фарзанди узоқда бўлган оналар ўзини яккаланиб қолгандек ҳис этиб, соғинчдан кўзига ёш олиши табий ҳол. Буни фарзандлари ҳис этса-да, олисда бўлганликлари боис доим ҳам онасининг ҳолидан хабар ололмасликлари мумкин.
Айнан мана шу таронага ишланган видеоклипни томошабинлар анчадан бери кутишаётган эди. Ва ниҳоят клипни монтаж ва тасвирга олиш ишлари якунланиб тайёр холатига келди. Бугун эса сайтимиз орқали мазкур таронага ишланган видеоклипни томоша қилиб ўзингиз ҳам баҳо берасиз.
Мусиқасини ўз ғояларига асосланиб Отабек Муталхўжаевнинг ўзи басталаган, сўзлари Қашқадарёлик ёш шоир Зуфарга тегишли. Аранжировка эса Алишер Ариповники.
Айтиб ўтиш жоиз, хонанданинг “Онамни йиғлатманглар” видеоклипида эл суйган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова она тимсолида гавдаланади. Клипда она ва фарзанднинг тўқнашув саҳнасида ҳақиқий маънодаги онанинг ҳамда фарзанднинг кўз ёшларини ўзингиз ҳам ҳис қиласиз.