ЭГИЗАКЛАР ЎРТАСИДА КАСТИНГ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Сана: 02.04.2014 3692

Замонавий ва миллий эстрада йўналишида ижод қилиб, мухлислари эътиборига бир-биридан ажойиб ижод маҳсулларини тақдим этаётган Акмал Исмаилов яқин кунларда “Эгизаклар” таронасига клип суратга олиши ҳақида хабар берган эдик.  

Баҳорнинг илиқ кунларида табиат қўйнида клип суратга олишни режалаштирган Акмал Исмаилов айни дамда кўплаб эгизакларни излаш билан овора.

Нега дейсизми? Ахир клип воқеалари айнан эгизаклар ҳақида. Шу боисдан хонанда 1 ёшли болалардан тортиб 70 ёшгача бўлганлар ўртасида КАСТИНГ эълон қилди. 

Бир ёшдан етмиш ёшгача бўлган эгизаклар орасида бўлиб ўтадиган кастинг узоқ муддат давом этади. Токи, ҳонанда етарлича эгизакларни жамламагунича. Демак клип ҳам шунга яраша кутилмаган қизиқ воқеаларга бой тарзда бўлиши аниқ. Дарвоқе, кастингда иштирок этишни истаган  эгизаклар ва уларнинг ота-оналари +99898-301-05-71 рақамига сим қоқиб қўшимча маълумотларга эга бўлишлари мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol