Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр
Сўнги йилларда яратилаётган фильмлар ичида Жаҳонгир Аҳмедовнинг картиналари ўзига хослиги, кўтарилган мавзусининг долзарблиги билан ажралиб туради. Томошабинлар ҳам бу ижодкорнинг ҳар бир фильмини ўзгача иштиёқ билан томоша қилишади, янги ижод маҳсулини интизорлик билан кутишади. Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида яна бир фильм айни дамда суратга олинмоқда. “Ўзи кетар ёр-ёр, келар ёр-ёр” деб номланган мазкур картинанинг сценарий муаллифи Жаҳонгир Аҳмедов. Оператор Иқбол Мелиқўзиев.
Бош ролларни маҳоратли актёр Муҳаммадисо Абдулхайиров ва Жамила Ғофурова ижро этмоқда. Картинада бундан ташқари, Саида Раметова, Матёқуб Матчонов, Асқар Ҳикматов, Муҳаммаддиёр Маҳкамов, Шокира Дониёрова ва бошқаларни кўришингиз мумкин. Картина режиссёри Жаҳонгир Аҳмедовнинг сайтимизга берган маълумотларига қараганда, фильмда кўтарилган мавзу, бугунги кунда долзарб бшлган муаммолардан бири. Арзимаган сабаб билан оилага дарс кетиши, турли келишмовчиликдан оилавий муҳитнинг бузилиши, фарзандларнинг тақдири бутунлай ўзгариб, салбий оқибатларга олиб келиши комедик жанрда қаттиқ танқид остига олинган. Кинофильмнинг тарбиявий аҳамияти ҳар бир инсон учун жуда катта. Албатта фильмни томоша қилган ҳар бир томошабин бунга ўзи гувоҳи бўлади. Айни дамда фильмни суратга олиш жараёни жадал давом этмоқда. Премьераси жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозир эса тасвирга олиш жараёнидан бир қатор фотосуратларни тақдим этамиз ва воқеалар ривожини ривожини кузатамиз.