"Болалар уйи"... Кўзида ёш, қалби меҳрга тўла болажонлар учун аталади

Сана: 28.07.2015 6560 қайноқ

"Болалар уйи"... Кўзида ёш, қалби меҳрга тўла болажонлар учун аталади

Устоз санъаткорларнинг муносиб давомчиси, нафақат ёшлар, балки турли ёшдаги мухлислар аудиториясига эга Али Отажоновнинг навбатдаги янги қўшиғи бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали премьера этилди. Премьера дастури меҳмони бўлган хонанда, мазкур таронанинг яратилиш тарихи ва ижодий янгиликлари ҳақида маълумотлар берди. Маълум бўлишича, премьера этилган "Болалар уйи" номли композиция яқин кунларда катта экранларга чиқиши кутилаётган, режиссёр Дурдона Тўлаганованинг "Тақдир ўйини" картинаси учун саундтрек сифатида яратилган экан. Иқбол Муҳаммад мусиқаси, Нодир Азимов шеъри, Мардон Камрон аранжировкаси билан тайёрланган мазкур қўшиқ янги кинофильмнинг мазмун ва моҳиятига мос равишда бўлиб, ҳар бир тингловчи қалбига таъсир этмай қолмайди.

"Болалар уйи"... Кўзида ёш, қалби меҳрга тўла болажонлар учун аталади

Фильмда Али Отажонов роль ижро этмаган, аммо у куйлаган саундтрек картинанинг томошабинларга манзур келишида ва муваффақиятли намойишида катта хисса қўшади, десак адашмаймиз. Бизни кузатишда давом этинг, тез кунда янги картина премьерасини ўтказиб юборманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol