Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси
Ўзбек шоу бизнес оламида ўз мавқеи ва ўрнига эга бўлган хушовоз хонанда Манзура янги “Ҳаётим” деб номланган янги қўшиғини куйлагани ва унга видеоклип суратга олдиргани ҳақида сайтимиз орқали маълумот бериб ўтган эдик. Бугунги кунга келиб тарона ва видеоклип тайёр ҳолатга келди ва "Ўзбегим таронаси" радиоси узра премьера лойиҳасида мухлисларга ҳавола этилди.
Тарона висолга етган муҳаббат тақдири ва ширин орзулар рўёбидан маст бўлган ошиқлар шукронаси ҳақида бўлиб, у ҳар бир инсонни қалбига етиб боради. Қўшиқ Бобур Умаров сўзи ва Роберд Мирзоян мусиқаси ҳамда аранжировкаси билан ярятилган. Таронага мос равишда режиссёр Сарвар Исаев ҳамда клипмейкер Рустам Муродов томонидан клип суратга олинган.
Видеоклипда Манзура маҳоратли актёр Умид Искандаров билан бирга бош қаҳрамон образини яратди. Хонанда ҳар битта ижод маҳсулига алоҳида ёндашишиб, кичик деталларгача эътибор қаратиб, юқори сифатдаги маҳсулотни тақдим этиши ҳеч кимга сир эмас.
“Ҳаётимсан” таронаси ва видеоклипи ҳам ўзгача руҳда тайёрланган. Ўйлаймизки, клип сизга манзур келади. Марҳамат тингланг, томоша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.