Улуғбек Раҳматуллаев тинимсиз ижодда

Сана: 19.02.2014 5691

Сўнгги вақтларда ижод қилишдан тўхтамаётган, тинимсиз янгидан янги тароналарни-ю, ажойиб клипларни тақдим этаётган Улуғбек Рахматуллаев ижоддан асло чарчамаганлигини яна бир карра исботлаш арафасида. 

Улуғбек Раҳматуллаев бугун яккахон концерт дастурини ўтказади. Нега биз бехабармиз дея ҳайрон қолишингиз мумкин. Гап шундаки, мазкур концерт Сурхондарё вилояти Денов туманида фақатгина бир кун концерт дастурини тақдим этмоқда. Концерт бугун соат 13:00 да ҳамда 18:00 да икки маҳал бўлиб ўтади. Кетма-кет дастурлар тақдим этишда Улуғбек Раҳматуллаевга “Чарчаманг” деймиз. Ҳа айтгандай, мазкур концерт дастуридан онлайн равишда фотосуратлар сайтимизга жойлаштирилиб борилади.

 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улуғбек Раҳматуллаев мухлислар учун ажойиб янгиликларни тайёрламоқда. Улардан бири кўклам фасли баҳорнинг илк кунларида ташкил этиладиган ижодий кечадир. Мазкур кечанинг ўзига хос жиҳати унда янги альбом тақдимоти ўтказилади. Шунингдек, яна бир муҳим воқеа муносабати билан ҳам мазкур тадбир ташкил этилмоқда. Ушбу тақдимот маросимида Улуғбек Рахматуллаевнинг ўтган йилдаги "Соғиндим" номли концерт дастурининг видеодиски ҳам тақдим этилади.

Улуғбек Рахматуллаев ижодига оид яна бир янгилик эса куз фасли билан боғлиқ. Гўзал куз фаслида концерт дастури ташкил этилиши режалаштирилган. Унгача эса камида 10 та янги тароналар мухлислар эътиборига ҳавола этилади. 

Ҳозирча эса Улуғбек Рахматуллаевнинг Сурхондарёдаги концерти омадли ўтишига ишонамиз! 

Ваъдага вафо қилган ҳолда Улуғбек Рахматуллаевнинг Денов туманида ўтказилган соат 13:00 даги концерт дастуридан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

 

 

 

Сурхондарёликлар Улуғбек Рахматуллаевни илиқ кутиб олишди.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol