Сардор Раҳимхондан кузнинг қайноқ премьерасини қарши олинг
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек эстрадасининг ёркин вакили Сардор Раҳимхон “Бодомгулим” деб номланган таронасига видеоклип суратга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. "Жамилахоним ёмонлар" таронасининг мантиқий давоми сифатида яратилган бу тарона учун истеъдодли клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан маслаҳатлашган ҳолда суратга олинган антиқа сюжетли видеоклип бугун тайёр ҳолга келди ва сайтимиз орқали намойиш этилмоқда.
Мазкур видеоклип мюзикл комедия йўналишида бўлиб, 55 даража иссиқда икки кун мобайнида Ҳасти Имом маҳалласида тасвирга олинган. Бош ролни Муниса Ризаева ижро этган. Эслатиб ўтамиз, мазкур композициянинг шеъри Аҳам Қаюм томонидан ёзилган, мусиқа ва аранжировкаси Учқун Шариповга тегишли. Ҳа айтганча, мазкур видеоклип барчага манзур келиши ва шов-шувларга сабаб бўлиши аниқ. Бунга ўзингиз клипни кўриб, гувоҳи бўласиз. Айни дамда сайтимиз орқали баҳраманд бўлиш имконига эгасиз. Марҳамат томоша қилинг ва баҳо беринг.