Сарвар ва Комилдан янги тарона премьерасини қарши олинг “Рақс тушар”
Серқирра ижодкорлардан ташкил топган “Беном” гуруҳи вакиллари янги композиция ва видеоклиплар устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Сарвар ва Комил ижросидаги барчага яхши кайфият улашувчи “Рақс тушар” деб номланган тарона бугун Ўзбегим Таронаси радиосининг премьера лойиҳасида жаранг сочди.
Тингловчилар мазкур қўшиқни кутилганидан ҳам аъло даражада қабул қилишди. Мусиқий асарнинг сўзи Комил Фозиловга тегишли бўлиб, мусиқасини Сарвар Азимов басталаган. Айни дамда сиз “Ракс тушар”композициясини тинглаш ва баҳо бериш имкониятига эгасиз.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Гуруҳ ижодкорлари бир нечта янги ижод маҳсулларини тайёрлаб қўйишган. Тез кунда мухлислар эътибоига ҳавола этиладиган “Салом” қўшиғига ишланган видеоклип шулар жумласидандир.