Дурдона Тўлаганова янги фильмга қўл урди
Ўзига хос йўналишдаги кинокартиналари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келаётган кинорежисёр Дурдона Тўлаганова яна бир янги фильмни суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Ишчи номи “9 рақамли бемор” бўлган бу картина нафақат режиссёрнинг, балки кинотеатрларда намойиш этилаётган фильмлардан буткул фарқ қилади. Маълумки, Дурдона Тўлаганова ҳар бир яратаётган ижод маҳсулига алоҳида мехр, алоҳида масъулият билан ёндашади. Шунинг учун ҳам тақдим этаётган картиналари халқимиз олқишига сабаб бўлиб келмоқда.
Айни дамда тасвирга олиш ишлари жадал давом этаётган “9 рақамли бемор” фильмида бир қатор актёр ва актрисалар ансамбли жалб этилган. Жумладан Али Отажонов, Феруза Норматова, Зуҳра Солиева, Муяссар Бердиқулова, Анжелика Эсимбетова ва бошқалар иштирок этмоқда. Ушбу фильм ҳақида батафсил маълумот ва ижодий жамоа билан қизиқарли суҳбатни тез кунда тақдим этамиз.