Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган қўшиқ Ботир Яминовдан
Истеъдодли ижодкор Ботир Яминов биз билан боғланиб ижодида янгиликлар қилгани ҳақида ҳабар берди. Янги ижод маҳсулини биринчилардан бўлиб “Ўзбегим таронаси” радиосида ўз муҳлисларига тақдим этишни ният қилган хонанда бу сафар бошқа тароналаридан тубдан фарқ қилувчи, кучли тарбиявий аҳамиятга эга бўлган қўшиқ тайёрлаганини айтди.
Тарона, ҳаётнинг паст баландликлари, оқу қораси, фарзанднинг она олдидаги бурчи ва ҳар бир онанинг фарзандига қилган дуоси доим ижобат бўлиши ҳақида сўзлайди.
Қўшиқ номи “Ёмондан” дея номланиб, мусиқа ғояси ва аранжировкаси ёш ижодкор Суннат Аҳмедовга тегишли. Матни эса Шохжаҳон Эргашев қаламига мансубдир.Айнан бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида премьераси бўлиб ўтган мазкур тарона Ботир Яминовнинг тингловчилари ва муҳлислари қалбидан муносиб ўрин эгаллайди деган умиддамиз. Марҳамат сайтимиздан ўрин олган мазкур таронани тингланг ва сиз ҳам баҳо беринг.