Ҳусан кимни кутмоқда
Ёш ва иқтидорли хонанда Ҳусан яқиндагина сайтимиз орқали “Фалак” деб номланган таронасини тақдим этган эди.
Орадан кўп ўтмай янги ижод маҳсулини ёзиб тугаллади ва унга видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Қўшиқ номи “Кутаман” деб номланган бўлиб, сўзи Аҳад Қаюмга тегишли. Мусиқасини эса хонанданинг ўзи басталаган. Бу мусиқий асарнинг видеоклипи Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар режиссёрлигида тасвирга олинган.
Хонанда ҳар бир ижод маҳсулига алоҳида ёндошиб, ўз устида янада кўпроқ меҳнат қилиб тингловчилар олқишига яна бир карра сазовор бўлиш ниятида. Унинг янги тарона ва видеоклипи мухлисларни қай даражада лол қолдиради? Буни албатта премьерадан сўнг билиб оламиз. Ўйлаймизки, кутилаётган мусиқий асар ва унга ишланаётган клип барчага манзур келади. Марҳамат суратга олиш жараёнидаги қайноқ фотосуратларни томоша қилинг. Биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.