Абдурашид Йўлдошевнинг “Қизил гул”и энди клипи билан
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хушовоз хонанда Абдурашд Йўлдошев ўзининг дилтортар тароналари билан бир неча йиллардан буён мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаб келмоқда.
Хонанда яқиндагина “Ой қиз” деб номланган таронасига ишланган видеоклипини тақдим этган эди. Халқимизга манзур келган бу ижод маҳсулидан янада илҳомланган ижодкор яна бир янги видеоклип устида иш бошлади.
“Қизил гул” деб номланган композиция учун яратилаётган видеоклип “9999” студияси клипмейкерлари Ҳуршид ҳамда Нодир Собировлар билан ҳамкорликда сюжет ва трек жанрида тасвирга олинган. “Қизил гул” таронасининг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Рислиғой Ҳотамовага, мусиқаси эса Мусахон Нурматовга тегишли. Айни дамда видеоклип устида монтаж ишлари олиб борилмоқда ва тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади.