Шуҳрат Воҳидов Лас-Вегасда қандай клипда суратга тушди?..

Сана: 30.08.2014 3332

Яқиндагина ҳорижга қилган ижодий сафаридан қайтган хонанда Шуҳрат Воҳидов Мустақиллик байрами тадбирларига тайёргарликка киришиб кетди. Барча санъаткорлар қатори  байрамимизни қарши олишга муносиб ҳисса қўшишни олдига мақсад қилган хонанда Самарқанд вилоятида катта концерт дастурида иштрок этади. 

Бугунги кунда кўп вақтини студияда ўтказаётган Шуҳрат Воҳидов мухлислари учун 5-6 та янги тарона ҳозирламоқда. Булардан бири, яъни "Йиғламагин" номли қўшиқ учун клип суратга олиш ишлари бошлаб юборилган.

 

 

Ажойиб сюжетни ўз ичига олган бу клипнинг кўп қисми суратга олиниб, ҳозирда сўнгги воқеалар акс эттирилган жараёнлар ишланмоқда. Клипда бир  қатор актёрлар иштрок этиб, ҳатто суратга олинадиган жой учун бир неча йил илгари қурилган бинони ахтариб топишган экан. Клипни режиссёр Аваз Гафуров ва оператор Темур Абдуллаев суратга олишмоқда. 

 

 

Шуҳрат Воҳидов:

- Янги қўшиқларимни асосан Мусахон Нурматов, Ринат Абубакиров ва Ботир Эргашевлар билан ҳамкорликда яратаяпмиз. Тез орада "Айланиб" номли қўшиғим учун ҳам клип ишлашни режалаштирганман. Бу клип учун Американинг Лас-Вегас шаҳрида чиройли кадрлар суратга олиб қайтдик. Клипнинг қолган қисмини Тошкентда суратга туширамиз. Яқин кунларда янги клипимни Попкорн сайти орқали муҳлисларимга тақдим этаман. 

 

 

 

27-28- февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида омадли ўтган катта яккахон концерт дастурини тақдим этган Шуҳрат Воҳидов мазкур концерт дастурининг видеодисклари сотувга чиққанини маълум қилди. Бу эса концертни жонли равишда томоша қила олмаган мухлислари учун катта туҳфа бўлди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol