Акмал Исмаилов яна дилларни мадҳ этишга киришган

Сана: 11.02.2014 4487

5 йиллар аввал халқимиз дилидан жой олган Акмал Исмаилов бугунги кунда яна ижодга киришиб кетди. Кетма кет Янгидан янги тароналар ва клиплар тайёрланмоқда.

Миллий руҳда тайёрланган “Оҳ бўлса” таронаси ана шундай дилингизга яқин қўшиқлар қаторидан жой олишга улгурган бўлса ажаб эмас. Мазкур таронани энди нафақат тинглаш, балки видеоклипини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Муҳаббатга содиқлик ва ёр дийдорига ошиққан ошиқ тилидан ижро этилган таронанинг сўзи Ҳайдар Яҳё томонидан ёзилган. Фазлиддин Мамадалиев томонидан басталанган куйни Элмурод Мирдадаев аранжировка қилган.

Клип тунда суратга олинганлиги бизга маълум бўлди. Бундай қаҳратон қишда кундуз куни ҳаво ҳарорати совуқ, тунда эса нақд музлаб кетмоқда. Шу сабаб ҳам бир қатор мураккабликларга ҳам дуч келинган экан.

Яна бир маълумот бизни ҳайрон қолдирди. мазкур тарона устида нақд 1 йил тинимсиз меҳнат олиб борилган экан. гап шундаки, Акмал Исмаилов ўз ижодига жуда масъулият билан ёндашади. Шу сабаб ҳам ҳар бир деталь унинг назаридан четда қолмайди. Қўшиқ тайёр бўлай деганида Акмал Исмаилов баъзи камчиликларни сезиб қолган ва бошқатдан буни тартараф этиш устида иш бошлаган. Ундан кейин эса аранжировка ва ўз ижросидан бироз кўнгли тўлмаган Акмал Исмаилов қайтадан овоз ёзиш студиясига ташриф буюради. Шу тариқа, бугун сизга тақдим этадиган қўшиқ мукаммал даражага етиб келди. 

Клип суратга олиш мобайнида эса ҳонанданинг яқин дўсти, маъмури бутун ижодий жамоа учун ўзи ош дамлаб берган экан. Ҳа айтгандай, видеоклип тайёр ҳолга келишида 25 кишининг меҳнати мужассам. 

Яқинда Акмал Исмаиловнинг шу вақтгача "теша тегмаган" мавзудаги янги таронасини тинглашимиз мумкин. Яқин кунларда тақдим этилиши мўлжалланган таронанинг номи "Ўйнасин". Қўшиқ эса Фотима Зуҳра ёки Ҳасан Ҳусан, яъни эгизакларга бағишланади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol