Канизанинг "Ваъда" таронасига клип яратилмоқда

Сана: 29.10.2019 1994

Канизанинг "Ваъда" таронасига клип яратилмоқда

Хонанда Каниза яқиндагина тақдим қилинган "Ваъда" композицияси учун видеоклип суратга олдирмоқда. Мазкур жараён ҳақида батафсил маълумот олиш учун хонанда билан боғландик. "Ижодий жамоам билан бу қўшиқ устида узоқ ишладик. Ҳатто таронанинг ғояси борасида кўп баҳс ва мунозаралар бўлди. Шунга қарамай, қўшиқ муаллифи Севара Амирхон ва мусиқий безакчи Жамшид Гаффаров билан биргаликда бу ижод маҳсулимизни кўнгилдагидек ниҳоялаб, мухлисларга тақдим этдик. Таронани премьера қилиш билан бирга видеоклипни тасвирга тушириш ишларини ҳам якунладик. Бу ижод маҳсулимиз режиссёри Сарвар Собиров билан илк ҳамкорлигимиз ҳисобланади." - дейди хонанда берган маълумотида. Мухлисларга ноодатий ижод намунасини тақдим этишни ният қилган Каниза, халқимизни кўп куттирмай, яқин кунларда видеоклипини намойиш қилишни режалаштирган.

Канизанинг "Ваъда" таронасига клип яратилмоқда

 

Канизанинг "Ваъда" таронасига клип яратилмоқда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol