Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

Сана: 15.07.2015 3545

Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, этрадамизнинг ёрқин юлдузи Сардор Рахимхон тинмай ижод қилиш билан банд. Бир неча кун олдин янги “Ҳабибим ҳолим ёмон” таронасига ишланган видеоклипини сайтимиз орқали мухлислар эътиборига тақдим этган эди. Хонанда ҳеч қанча вақт ўтмай навбатдаги янги видеоклипни суратга олиш ишларини ҳам бошлаб юборди. Бунёдбек Саидов билан куйланган “Жанна моя” деб номланган бу таронанинг сўзи ва мусиқаси Феруз Абдуллаевга, аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Дуэт тарона илк бор Хонанда Бунёдбек Саидовнинг яккахон концерт дастурида ижро этилганидаёқ олқишларга сазовор бўлган эди.

 

Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

Икки ижодкорнинг ижодий фаолиятида янгилик бўла олган “Жанна моя” қўшиғига истеъдодли клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. Трек жанрида тасвирга туширилган клипда ҳар иккала хонанда замонавий имиджда намоён бўлади. Эслатиб ўтамиз, қўшиқ ҳам замонавий йўналишда куйланган. Тез кунда Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига ишланган видеомаҳсулотни кутиб қолинг.

Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

Ҳали бу ҳаммаси эмас. Маҳоратли хонанда Сардор Раҳимхон жорий йилда энг унумли меҳнат қилаётган ижодкорлар сафидан муносиб жой эгалламоқда. У мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан ўзининг ашаддий мухлислари расмий фан клубини ишга туширди. Хонанданинг фан клубига аъзо бўлишни истаган мухлислар +99893 506-60-50 рақамига мурожаат қилишлари ва батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol