Амира Алибекованинг янги видеоклип преьмераси - “Дарди-дарди”

Сана: 13.07.2015 3432 қайноқ

Амира Алибекованинг  янги видеоклип преьмераси - “Дарди-дарди”Ўзбек эстрадасининг яна бир вакиласи хушовоз хонанда Амира Алибекова мухлислари учун тинмай ижод қилмоқда . У ёзнинг жазирама кунларига қарамай, янгиликлар яратишда давом этмоқда. “Дарди дарди” деб номланган қўшиққа суратга олинган видеоклип сўзимизнинг яққол исботи бўла олади десак муболаға бўлмайди. Мазкур тарона шаҳримиздаги қадимий мадрасалардан бирида клипмейкер ва оператор Дилмурод Турдибоев томонидан суратга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу видеоклип бугун тайёр ҳолатга келда ва сайтимиз орқали намойиш этилмоқда.

Амира Алибекованинг  янги видеоклип преьмераси - “Дарди-дарди”

Эслатиб ўтамиз, мазкур таронанинг яратилишида хонанда, ёш ижодкорлар Шахбоз ва Наврўзга мурожаат этган бўлиб, қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси айнан ана шу ижодкорлар томонидан яратилган. Аранжировкаси эса Ғолиб Эгамовга тегишли. Видеоклип қаҳрамонларининг образи устида стилист Лидия Андре ҳамда либослар бўйича рассом Зиёда Агзамова ишлаган. Бу видеомаҳсулотда Амира Алибекова илк бор шарқона имиджда намоён бўлган. 

Марҳамат ушбу видеомаҳсулотни томоша қилинг ва ўз фикрингизни билдиринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol