Бегги навбатдаги таронасини премьера қилди
Сана: 05.09.2019
1531
Ёш бўлсада қисқа фурсат ичида халқимиздаги турли миллат вакилларини қўшиқлари билан бирдек ўзига ром эта олган Бегги яна бир янги композициясини намойиш қилди. "Ўзбегим таронаси"нинг премьера лойиҳаларида жаранг сочган мусиқий асар ниҳоятда илиқ кутиб олинди. Тарона "Волнами" деб номланади. Хонанда мазкур ижод маҳсулини Феруз Аблуллаев билан ҳамкорликда яратган. Унинг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари ҳаттоки, қўшиқ учун видеоклип тасвирга олишни ҳам таклиф қилишмоқда. Қизиқ, Бегги эқандай қарор қабул қилар экан, ҳозирча кузатишда давом этамиз.