Каниза турмушга чиқяпти!?
Ўзбек эстрадасида ўзига хос йўналиш ва услубга эга бўлган, янгиликлар яратишдан қўрқмайдиган серқирра ижодкор, ўзбек санъатининг “Леди Гага”си номини олган хонанда Каниза турмушга чиқяптими? Айни дамда инстаграм ижтимоий тармоғида кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу мавзу, хонанда келин кўйлакда тушган фотосуратини ўзининг шахсий саҳифасига жойлаганидан сўнг янада авж олди.
Фотосуратда қолдирилган изоҳга кўра хонанда висол оқшоми учун келин кўйлак танламоқда. Фотосуратдаги либос ва имидж борасидаги мухлислар фикрини ҳам сўраган ва тўйига оз қолганини таъкидлаб ўтган. Тез кунда хонанданинг ўзидан бу хабарга ойдинлик киритиб, батафсил маълумот беради деган умиддамиз ва воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Бу хабар сизнингча қанчалик рост ёки ёлғон... Балки бу навбатдаги видеоклипдан лавҳадир? Ёки бирор келин кўйлаклари салони учун фотосессимикан? Балки ростдан турмушга чиқаётгандир? Барчаси тез кунда аён бўлади.