Нилуфар Усмонова бошқаларга қадрли бўлган нарсаларни ҳурмат қилишга чорлади
Сана: 16.09.2021
1568
қайноқ
Ўзбек эстрадасининг гули Нилуфар Усмонова яхши кўрган иши, оиласидан ортиб, вақт тиғиз бўлса-да, севимли машғулотлари билан шуғулланишга имкон топаятганини айтиб ўтди. “Ким учундир гўзаллик салонига бориш, бошқача ҳиссиёт берса, мен учун бу иш фаолиятимни бир парчаси. Чиройли кўйлак кийиш ҳам ишимнинг мажбурияти.
Шунинг учун баъзида инсонлар учун нима қадрлироқ эканини билиб бўлмайди. Ҳар бир инсонда бу ҳар хил тушунча билан ажратилади…Шундай экан бошқа бир инсонга қадрли бўлган нарсаларни ҳурмат қилишни билсак нур устига аъло нур бўлар эди” -деди хонанда ўзига қадрли бўлган машғулотидан фотосуратлар бўлишиб. Маълумотларга қараганда, Нилуфар Усмонова янги ижод маҳсулларини ҳам тайёрлаб қўйган. Бу ҳақида батафсил кейинроқ маълум қиламиз.