Канизадан "Кетаман" таронасига ишланган видеоклипидан фоторепортаж
Яқиндагина "Ўзбегим таронаси" радиосида кўпгина шов шувларга сабаб бўлган "Кетаман" қўшиғини премьера қилган Каниза айни дамда ваъдага мувофиқ мазкур тарона учун ёш истеъдодли режиссёр Исраил Исмаилов билан ҳамкорликда видеоклип тасвирга олиш ишлари билан банд. Барчага таниш бўлган ва хит даражасига кўтарилган, сериал тарзида давом этиб келаётган мусиқий композицияларининг учинчи қисми, яъни қайнопалар ҳақидаги таронани жонлантириш мақсадида хонанда бугун актёрлар ансамблини бир жойга жамлади.
Комедик жанрда суратга олинаётган клипда Ҳалимаҳон қайнона, Миртоҳир Мирғуломов қайнота, Шароф турмуш ўртоғи, ёш истеъдодли актриса Анжелла эса қайнопа образларида намоён бўлишади.
Канизани доим антиқа имижларда тасаввур қилган томошабин бу сафар уни миллий либосларда кўришади. Айни дам мазкур қўшиқ учун тасвирга олинаётган видеомаҳсулотдан олинган қайноқ фоторепортажимизни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни кузатиб боринг, тез кунда янги видеоклипни кўриб баҳо берамиз.
Фотолар муаллифи Тимурга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.