Меҳр-оқибат муносабатлари акс этган видеоклип

Сана: 04.07.2015 3189

Истеъдодли хонанда Жасурбек Мавлонов ҳам айни кунларда қизғин ижод билан банд. Ватанимиз мустақиллиги байрамига муносиб туҳфа сифатида янги композициялар устида ишлаётган хонанда деярли барча қўшиқлари мусиқасини ўзи басталайди. Бугун сайтимиздан ўрин олган янги видеомаҳсулот Жасур Мавлоновнинг ''Акам'' номли таронаси учун яратилган бўлиб, унинг сўзи ва мусиқаси ҳам айнан хонанданинг ўзига тегишли. Ботир Атамуродов мусиқий сайқал берган. 

Унга яратилган видео эса ''9999'' студияси режиссёрлари Ҳуршид ҳамда Нодир Собировлар томонидан тасвирга олинган. Меҳр-оқибат, қадр-қиммат ва ака-ука муносабатлари мавзусидаги катта тарбиявий аҳамиятга эга қўшиқ учун сюжетли видеоклип суратга олинган. Унда актёрлар Меҳриддин Раҳматов ва Миролим Қиличевлар иштирок этишган. Жасурбек Мавлоновнинг ''Акам'' қўшиғига ишланган видеоклипини томоша қилиб, ўз мулоҳазаларингиз билан бўлишинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol