"Главная сцена" телелойиҳасида ғолиб бўлган ҳамюртимиз Сардор Миланонинг “Ўзбегим таронаси” радиосига берган эксклюзив интервьюси
Шу йилнинг 10 апрель куни Россиянинг энг шов-шувли лойиҳаларидан бирига айланган "Главная сцена" телелойиҳасида иштирок этган ҳамюртимиз Сардор Милано барча қатнашчиларни ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори чўққисини забт этди. Ўзининг бетакрор овози билан телелойиҳанинг илк сонларидан бошлаб барчани лол қолдириб келган Сардор суперфиналда ҳам қойилмақом ижро билан ҳаммани ром қилди. У финалдаги чиқишида Фред Меркурининг "Королева" номли композициясини ўзгача услубда ижро этиб, томошабинлар ва ҳайъат аъзолари эътиборини қозониб, суперфиналга йўлланма олди. Суперфиналга ҳар бир жамоадан бир кишидан - жами беш киши йўл олди. Булар Сардор Милано, Арсен Мукенди, Александр Иванов, Ксения Дежнева, "Моя Мишель" гуруҳи.
Асли Ўзбекистонлик бўлган хамюртимиз Сардор Милано айни вақтда Москва шаҳрида таҳсил олади ва яшайди. Юртимизга ташриф буюрган ажойиб истеъдод вакилини Фм 101.0 тўлқини “Ўзбегим таронаси” радиосига таклиф этиб у билан шов-шувли бўлган таассуротлари ҳақида суҳбат уюштирдик.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли иштирокчи хамюртимиз Сардор бу лойиҳада қатнашиб, ўз истеъдодини намоён этиб, бетакрор ижроси билан кўплаб мухлислар эътиборига тушиб улгурди. У дастлабки саралаш босқичида италиялик опера хонандаси Андрей Бочеллининг "Кон Те Partiro", "Время прощаться" қўшиғини ижро этган бўлса, чорак финалда эса - "Nella Fantasia" қўшиғини куйлаган эди.
Сардорнинг айтишича, униг овоз диапазони 3,5 октавага тенг. Одатда опера ва эстрада хонандаларининг овоз диапазони 2 октавага тенг бўлади.
Булар ҳақида батафсил сайтимиздан ўрин олган эксклюзив интервьюни тинглаб билиб олишингиз мумкин.