Маданият вазирлигида Меҳмет Бўздағ билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сана: 15.10.2018 3294

Маданият вазирлигида Меҳмет Бўздағ билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун Маданият вазирлигининг мажлислар залида “Текден фильм ва Бўздағ фильм Бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Бўздағ билан “Жалолиддин Мангуберди” фильмини суратга олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Туркия кино ижодкорлари томонидан тақдим этилиб келинаётган кино маҳсулотлари халқимизнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Маданият вазирлигида Меҳмет Бўздағ билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилда эфирга узатилган сериаллар нафақат кино ихлосмандларини балки ўзбек кино ижодкорларининг ҳам муҳокама ва эътирофларига сазовор бўлди.
Ана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, айни кунларда алоҳида қизиқиш ва эътирофларга сабаб бўлаётган “Эртугрул” сериали продюссери, муаллифи ва режиссёри юртимизга таклиф этилди.
“Текден фильм” ва “Бўздағ фильм” бошқарув кенгаши раиси, Меҳмет Бўздағ, “Simit Sarayi” бренди соҳиби, йирик тадбиркор-инвестор Холуқ Ўқутур, Ресторанлар соҳасида тадбиркор, инвестор Умар Сайфи Актулун, Стратегик тафаккур Институти Васийлик Кенгаши аъзоси, “Дирилиш-Эртуғрул” сериалининг илмий маслаҳатчиси Синан Товуқчилардан иборат делегациянинг ташриф буюришидан асосий мақсад, Жалолиддин Мангуберди тарихий сериалини тасвирга олиш ишларида ҳамкорлик борасида музокара олиб боришдир.
Анжуман доирасида Халқаро пресс-клуб ташкил этилди, уни Шерзод Кудратхўжаев олиб борди, меҳмонларимизга берилган барча саволларга ОАВ вакиллари керакли жавоблар олишди.

Маданият вазирлигида Меҳмет Бўздағ билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Улар жумласидан шундай саволлар бўлди: “Жалолиддин Мангуберди” тарихий ҳужжатли фильмда ўзбек ёки турк актёри ўйнайдими?- жавоб: актёрлик маҳорати билан образни кўрсата бера оладиган актёр асосий ролни ижро этади; Кинога актёрларни танлаганингизда уларнинг нимасига қараб баҳо берасиз?- ҳар бир кино олдидан ўн мингдан ортиқ актёр кастингдан ўтади, танланган актёрни, ўқитамиз, ўргатамиз ва унинг устидан мукаммал образни яратишда меҳнат қиламиз, шу билан бирга отлар билан ҳам шуғулланамиз, алоҳида от боқиш мажмуасида мутахассислар кўмагида уларга машғулот дарслари жорий этилган; Яна қайси тарихий образларни яратган бўлардингиз?- Амир Темур, Улуғбек каби образларни, чунки мен магистрлик дипломимни шу йўналишда ҳимоя қилган эдим. Шу билан бирга Меҳмет Бўздағ Ўзбекистон Республикаси Президентига ўз миннатдорчилигини билдириб, икки қардош халқлари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик ривожланаётгани ҳамда маданият, санъат ва кино соҳасига бераётган эътиборларини эътироф этди ҳамда Самарқандда халқаро кинофестиваль ўтказиш таклифини илгари сурди. Шунингдек, “Жалолиддин Мангуберди” фильмини яратишда ўз хиссаси кўшилишидан хурсандлигини ва бу фильм дунёни забт этадиган фильмлардан бири бўлишини истаб қолди.
Тадбир сўнгида, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековга Меҳмет Бўздағ "Эртуғрул" фильмида акс этган бош кийимлардан бири ва байроғини туҳфа этди.

Маданият вазирлигида Меҳмет Бўздағ билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

 

Маданият вазирлигида Меҳмет Бўздағ билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol