Воҳиджон Исоқовдан кутилган клип премьераси "Томчи"
Ёзнинг биринчи ойи, 14-15 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида янги концерт дастурини тақдим этишни ният қилган Алижон ва Воҳиджон Исоқовлар бугунги кунда дастур учун катта тайёргарлик кўришмоқда. Янги тароналар ва видеоклиплар яратиш билан банд бўлган Воҳиджон Исоқов бугун энг янги ижод маҳсулини сайтимиз орқали мухлисларига тақдим этди.
Хонанданинг “Томчи” деб номланган таронасининг шеъри муаллифи Зафар Қодиров бўлса, мусиқасини Воҳиджоннинг ўзи басталаган. Ботир Алиев эса мусиқий сайқал берган. Мазкур тарона учун Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида суратга олинган клип ажойиб сюжетни ўз ичига олган. Москва шаҳрида олиб борилган тасвирга олиш жараёнларида айнан ўша ерлик актриса ва актёр иштирок этишган экан.
Сокин оҳангларга йўғрилган, романтик лавҳаларга бой бўлган видеомаҳсулотни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қилинг ва баҳра олинг.