Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

Сана: 30.07.2015 6563

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

Инстаграмда энг кўп кузатувчиларга эга бўлган машҳурлар рейтинги билан танишинг!

Инстаграм ижтимоий тармоғи бугунги кунда ҳар биримизнинг ҳаётимизга кириб келган. У ажралмас бўлагимизга ҳам айланиб улгурди. Хабарингиз бор бу ижтимоий тармоқда машхур инсонлар ҳам ўта фаол. Улар ҳақидаги ҳар қандай янгиликни биринчилар қаторида билиб олишимиз мумкин. Айниқса санъаткорлар ўзларининг шахсий ҳаётларидан, ижодий фаолиятларидан турли фотосуратларни жойлаб боришади. Бу эса мухлислар учун жуда қизиқ ва инстаграм уларга ўзининг ёқтирган ижодкори билан янада яқин бўлиш, яқиндан кузатиш имконини беради. Биз бугун айнан инстаграм ижтимоий тармоғида энг кўп кузатувчисига ва муҳокамаларга эга бўлган хонандалар 10 талиги ва актрисалар 5 талигини тақдим этамиз. Марҳамат!

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!


1.Шахзода 373k
Ўзбек эстрадасининг энг мафтункор хонандаси Шахзода хонандалар ичидан кузатувчилари сонининг кўплиги жиҳатидан биринчиликни эгаллаб турибди. Хонанданинг шахсий саҳифаси мухлислар учун жуда ҳам қизиқарли бўлиб, айниқса унинг кичик фарзанди Чикко тахаллуси остида аллақачон машхур бўлган Ҳалид барчанинг диққат марказида. Шунингдек Шахзода ўзининг ижодий янгиликларини биринчи бўлиб ўз сахифаси орқали тақдим этиб келмоқда. У ижтимой тармоқда мухлислар билан мулоқот қиладиган хонандалар сирасига киради. Бетакрор Шаҳзоданинг кузатувчилари сони 373k.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

2. Райхон 255k
Эстарадамизнинг беқиёс юлдузи Райхон эса кузатувчиларининг сони жиҳатидан иккинчи ўринда. Райҳоннинг расмий саҳифасига ташриф буюрувчи ҳар бир мухлис фотосуратлардан завқланиши аниқ. Унинг ижодий фаолияти билан боғлиқ фотосуратлардан ташқари эгизак фарзандларининг суратларидан дилингиз яйрарди. Жозибадор Райхоннинг кузатувчилари сони 255k ташкил этади.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

3. Манзура 184k
Инстаграм ижтимоий тармоғида Бейби тахаллусини олган хонанда Манзура кузатувчилари сони жиҳатидан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг кузатувчилари сони 184k етган.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

4. Лола 182k
Латофатли Лоланинг расмий саҳифаси энг шов-шувли ва кузатувчилари учун энг қизақарли деб айта оламиз. Асосан фарзандлари, ижодий жараёнлар билан бирга янгича образдаги суратларини кўриб севимли хонандаларининг хаёти ва ижодидаги янгиликлардан баҳраманд бўлиш мумкин.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

5. Шохруҳҳон 179k
Қизларининг ёқимтойи Шохруҳҳонни айни дамда 179k нафар кузатувчиси мавжуд. Унинг расмий саҳифаси романтикага бой. Хонаданинг кузатувчилари сони эса тобора ортиб бормоқда.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

6. Жасур Гаипов 155k
Сўнги пайтларна инстаграм ижтимоий тармоғида негадир фаолликни йўқотган Жасур Гаиповнинг кузатувчилари сони 155k.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

7. Севара Назархон 150k
Ўзига хос йўналишга эга, санъатимизнинг ёрқин юлузи Севара Назархон 150k кузатувчига эга. Унинг асосий фотосуратлари ижодий жараёндан иборат.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

8. Нилуфар Усмонова 149k
Самимиятда тенги йўқ хонанда Нилуфар Усмонованинг кузатувчилари сони 149k. Унинг расмий саҳифасидаги фотосуратлар, ундаги изоҳлар кишининг диққат эътиборини тортмай қолмайди. Фарзандлари, ижодий жараёнлар ва дўстлар даврасидаги энг ёрқин лаҳзалари муҳрланган суратларни гувоҳи бўлишингиз мумкин.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

9. Муниса Ризаева 140k
Энг шаддод хонанда Муниса Ризаеванинг кузатувчилари сони 140k нафарга етган бўлиб, асосан селфи, дўстлари ва ижодий жараёнлардан иборат фотосуратлардан иборат. Унинг изоҳларида фақат мухлислар муҳаббати ва яхши тилаклари-ю қўллаб-қувватлашларини кўришингиз мумкин.

 Кимда қанча кузатувчи бор? Машҳурларни инстаграмда кузатамиз!

10. Улуғбек Раҳматуллаев 137k
Ўзига хос ва дилтортар тароналари билан барчанинг қалбидан жой эгаллаган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев 137k кузатувчилар сони билан кучли ўнталикка якун ясайди. Хонанданинг асосий фотосуратлари ижодий жараёнлардан ташкил топган расмий саҳифасида зерикмайсиз ва биринчилардан бўлиб янгиликлардан хабардор бўласиз.

 

Актрисалар 5 талигига қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин.
1. Асал Шодиева 228k
2. Зарина Низомутдинова 165k
3. Шахзода Матчанова 158k
4. Шахзода Мухамедова 142k
5. Гулчехра Эшонқулова 119k

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol