Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ҳамда хонанда Шаҳруздан ''Ёлғизимсан'' клип премьераси

Сана: 01.04.2015 3635 қайноқ

Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган видеоклип бир неча кун аввал хабар берганимиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ҳамда хонанда Шаҳруз биргаликда ижро этишган ''Ёлғизимсан'' номли дуэт учун яратилган. Радиоэфирларда тингловчилар томонидан яхши кутиб олинган мазкур тарона учун иккинчи бор видеомаҳсулот суратга олингани кўпчиликни қизиқтириб қўйди.

Айниқса, иккинчи клип биринчисидан нималари билан фарқ қилади, деган савол туғилгани табиий. Янги видеоклип намойишидан сўнг ҳар бир мухлис бу саволга жавоб топади ва ажойиб сюжетни томоша қилиб баҳра олади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ҳамда хонанда Шаҳруздан ''Ёлғизимсан'' клип премьераси

Янги клипда Сардор Аҳмедов режиссёрлик қилган ва актёрлардан Умид Искандаров, Зара Ширинова ҳамда Феруза Норматовалар иштирок этишган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ҳамда хонанда Шаҳруздан ''Ёлғизимсан'' клип премьераси

Чиройли кадрлар ва хонандаларнинг ўзига хос ижроси мухлислар кўнглига баҳорий кайфият улашади. Истеъдодли хонанда Шаҳруз ижодида тез кунда яна бир янги дуэт тақдим этилиши кутилмоқда, аммо бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Бугун эса ''Ёлғизимсан'' дуэти учун ишланган видеоклипни томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol