Ботир Яминов ўзи севган таронаси шов-шувларга сабаб бўлмоқда

Сана: 17.04.2014 4629

“Ёдимдасан ҳамон” таронаси ҳамон мухлислар дилини қувонтиришда давом этмоқда. Мазкур таронага ишланган видеоклип ҳам ёш-у қарига маъқул бўлган. 

Бундай натижадан илҳомланган Ботир Яминов яна бир янги ижод маҳсулини яратишда бутун қалби билан меҳнат қилмоқда. Бутун қалби билан дейишимизга сабаб эса янги тарона шахсан Ботир Яминов учун жуда қадрли эканлигидадир. Балки “Гулим” номини олган тарона Ботир Яминовга қалбан яқин инсонга бағишлангандир?! Буни эса премьерада билиб олишимиз мумкин. 

Таронанинг таъсирчанлигини унинг матни оширади. Айнан “Гулим” таронаси ҳақида ушбу фикрни билдиришимиз тўғри бўлади. Сабаби мазкур қўшиқ матни халқимиз севган шоир Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб.

Шерали Файзуллаев ғояси асосида Аҳмад Хожиматов аранжировкасини тайёрлаган қўшиқ тайёр ҳолатда, аммо ҳали премьера сифатида тақдим этилмади. Шу билан бирга мазкур таронага видеоклип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Таниқли ва машҳур клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан суратга олинаётган видеоклип тез кунларда тайёр бўлиши билан сайтимизда премьера қилинади.

Видеоклип бошқа клипларга ўхшамаслиги маълум қилинмоқда. Янгича сюжет томошабин кўзини қувонтириши аниқ дея ишонч билан фикр билдирилмоқда. Тез орада бу фикрлар тасдиғини кўришимиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol