Улуғбек Ҳолиқовдан муҳаббатнинг гўзал онлари

Сана: 27.01.2014 8253

Йирик танловлардан бирида иштирок этиб, ғалабага эришган ёш хонанда Улуғбек Ҳолиқов янги янги қўшиқларни яратишдан чарчамайдиган кўринади. Яна бир таронани тингловчилар эътиборига ҳавола этиш учун бел боғлаган. 

“Агарда сен кулсанг” номли қувноқ, рақсга чорловчи қўшиқ тез кунларда “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премеъра” лойиҳасида биринчи марта янграйди. Созланинг! Тингланг! Баҳо беринг!

Дарвоқе яқин кунларда мазкур қўшиқнинг видеоклипига ҳам баҳо бериш учун имкон бўлади. Кутилмаган воқеа ҳодисалар, табассумнинг ижобий таъсири, муҳаббатнинг ўзгача кўриниши мужассам бўлган клипни таниқли клипмейкер Ёдгор Носиров суратга туширяпти.

Бош ролларда Улуғбек Ҳолиқов хамда танлов иштирокчилардан бири Мадина Рашидова.

Улар қай даражада ошиқлар образини яратди? Балки реал ҳаётларидан бир парчадир-, деб ўйлашингиз мумкин. Йўқ, Улуғбек билан Мадина чинакам дўстлар, бор-йўғи ошиқлар ролини ижро этиб беришяпти, холос.

Ошиқ ролидаги Улуғбекнинг эса ҳаётида турли хил қизиқарли воқеалар рўй бериб туради. Мана масалан, клипда лифт билан боғлиқ бир сюжет бор эди. 

Айни тасвирга олиш пайтида Улуғбек ҳамда ижодий гуруҳ ана шу лифтда бир соат қолиб кетди. Ҳа, лифт ё ишдан чиқди, ё чироқлар ўчиб қолди. Қамалиб қолган ижодий гуруҳ учун бир соат давомида дилдан суҳбатлашиш имкони пайдо бўлди десак хато бўлмайди. Ахир иш жараёнида ҳаётдан сўзлашишга вақт бўлармиди? Ҳар ҳодисанинг бир ҳикмати борлигига ана шундай воқеалардан сўнг яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз.

Шундай қилиб, Улуғбек Ҳолиқовнинг “Агарда сен кулсанг” қўшиғининг видеоклипи премьерасидан тез кунларда сайтимиз орқали баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol