Шоҳруҳхон кастинг эълон қилди!

Сана: 16.03.2015 4912

Агар сиз санъат оламида ўз ўрнингизга эга бўлишни истасангиз, шеър ёзиш, мусиқа басталаш, бирон-бир мусиқий асбоб чалишни билсангиз, клиплар учун ғоялар тақдим эта олсангиз, унда сиз Шоҳруҳхон томонидан эълон қилинаётган кастинг учун асосий номзодсиз!

Бугунги кунда шоу-бизнес оламида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлган Шоҳруҳхон иқтидорли ёшлар ўртасида ижодий танлов ўтказади. Хонанданинг режасига кўра, у “Хон” гуруҳини ташкил этиш истагида. 

 

Ижодга, санъатга бефарқ бўлмаган, шоирликда ўзига ишонган, мусиқий асбобларни чалиш бўйича маҳоратли бўлган, қўшиқ куйлай оладиган ва сценарийлар ёза оладиган ёшлар бу кастингда бемалол иштирок этишлари мумкин! 

Кастингда иштирок этишни истаганлар +998903717177 рақамига мурожаат қилиши мумкин! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol