Нилуфар барчани рақсга чорламоқда!

Сана: 12.03.2015 3149 қайноқ

Одатда рақсбоп тароналари ила кўплаб мухлисларнинг қалбидан чуқур жой олган Нилуфар ноодатий йўналишдаги қўшиқни тақдим этди. "Ҳуррам" номини олган таронанинг премьераси борасидаги анонс ижтимоий тармоқлар орқали тарқалганидаёқ, бу ижод намунасига бўлган қизиқиш авж олганди. 

Қўшиқ эса илк бора "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали жаранг сочиб, кўплаб тингловчиларга баҳорий кайфият баҳш этди. 

Нилуфар барчани рақсга чорламоқда!

Шўх оҳангдаги бу тарона рақсга чорлаши билан мухлисларга маъқул бўлиб, тез орада хит даражасига кўтарилса, ажаб эмас. "Ҳуррам" қўшиғининг мусиқаси ва матни Элдор Қаюмовга тегишли бўлиб, аранжировкаси Ботир Алиев томонидан тайёрланган.

Нилуфар барчани рақсга чорламоқда!

Замонавий мусиқа ва матн уйғунлиги асосида яратилган бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олинган. Маҳоратли клипмейкер Тимур Примқулов томонидан тасвирга олинган видео ҳам тарона каби ноодатий йўналишда бўлиши кутилмоқда.

Нилуфар барчани рақсга чорламоқда!

Тез орада Нилуфардан "Ҳуррам" қўшиғига ишланган видеоклипини сайтимиз орқали қарши оласиз! Хозирча эса янги ва рақсбоп таронадан баҳра олинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol