Шаҳзодадан 8-март учун эксклюзив туҳфа

Сана: 06.03.2015 5475 қайноқ

Бир неча кун аввал сайтимиз орқали Шаҳзоданинг сирли сурати ҳақида маълумот бергандик. Instagram ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчиси бўлган мафтункор хонандамиз анимацион фотосурат орқали нима демоқчи эканлиги барчамиз учун қизиқ бўлганди. Шаҳзода ваъдасига мувофиқ бу сурат билан боғлиқ сирни биринчилардан сайтимиз орқали маълум қилмоқда.

“Чикко ва ...” дея ном берилган фотосуратга жавобан яна бир сурат бугун чоп этилди. Маълум бўлишича, Шаҳзода 8 март куни мухлислари учун ажойиб туҳфани тақдим этиш истагида.

Бу сафарги туҳфа “Чиккита” деб номланган қўшиқ бўлиб, Халқаро хотин қизлар кунида бу тарона барча учун премьера сифатида тақдим этилади. Анъанага мувофиқ, қўшиқ илк марта эксклюзив равишда “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали соат 13:30да жаранг сочса, шунингдек бошқа ФМ радиоларда ҳам “Чиккита” премьераси ўтказилади. Хусусан, соат 14:30да “Ориат Доно” радиосида, соат 15:00да “Гранд” радиосида, соат 20:20да “Водий садоси” радиосида, 20:30да “Наврўз” ва “Ҳамроҳ” радиосида тақдим этилади.

Қўшиқни ёш-у кекса мухлислар орасида машҳур ва хитга айланган “Чикко” таронасининг давоми сифатида қарши оласиз! Беғубор туйғулар ва ёқимли ҳислар ҳақидаги тарона ҳам тезда оммалашиши аниқ.

Чиккита образи Шаҳзода томонидан яратилган. Айнан Чиккодан илхомланган хонанда кичик қизалоқ персонажини ҳам ўйлаб топиб, унга Чиккита дея исм танлади. 

Шаҳзодадан 8-март учун эксклюзив туҳфа

Яна бир муҳим янгилик шуки, айнан шу куни, яъни 8 март куни бу қўшиқнинг видеоклипи ҳам премьера сифатида туҳфа этилади. Энг асосийси шундаки, бу клипда кўплаб мухлисларнинг севимли кичик қаҳрамонига айланган Шаҳзоданинг фарзанди Халид Чикко образини ижро қилган. Виделклипда эса Чикко ва Чиккитанинг қизиқарли саргузаштлари акс этади. 

Халиднинг санъатдаги илк қадамига баҳо бериш имконияти 8 март куни тақдим этилади. Сайтимиз орқали биринчилардан томоша қилишингиз мумкин!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol