Сарвар ва Комил Москвада яккахон концерт дастурини тақдим қилди

Сана: 01.08.2017 2798 қайноқ

Сарвар ва Комил Москвада яккахон концерт дастурини тақдим қилди

Маълумки, Сарвар ва Комил нафақат юртимиз бўйлаб, балки, турли мамлакатларда ҳам "Бир муҳаббат қиссаси" номли киноконцертларини тақдим этишмоқда. Ҳар бир манзилда юқори даражада қарши олинаётган дастур бу сафар Москвада намойиш этилди. Маълумки, юртимизда мухлислар "Бир муҳаббат қиссаси"ни юқори кайфиятда кутиб олишди.  Киноконцерт аншлаг тарзда ўтиши одатга айланиб ҳам улгурди. 30 - июль куни Москвада ўтказилган концерт ҳам кўнгилдагидек якунланди. Бу эса дилга яқин, меҳр-муҳаббатга бой дастурга, қолаверса, Сарвар ва Комилнинг ижодига юксак баҳо дея оламиз. Улар яна бир имтихондан ўтишди десак, муболаға бўлмайди. Ўзга юртда, жонли ижродаги концерт билан мухлисларга қувонч улашиш ва қалбига йўл топиш, биргаликда бир овозда куйлаш, ардоқланиш  ижодкор учун албатта энг катта бахтдир. Сарвар ва Комилнинг ижодига улкан парвозлар тилаб қоламиз. Ҳеч иккиланмай  айтиш мумкинки, кейинги манзилларда  ҳам "Бир муҳаббат қиссаси" мана шундай юксак савияда ўтказилади

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol