Ёш ижодкордан илк таронани қарши олинг!
Бугунги кунда шоу-бизнес оламида санъаткорлар сони ортгани сайин рақобат ҳам кучайиб бормоқда. Яна бир ёш ижодкор бугун илк меҳнат самарасини сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этмоқда.
Фурқат Марипов ёш бўлса-да, бир неча йиллардан буён вокал билан шуғулланади. Санъатга бўлган иштиёқи туфайли катта шоу-бизнес оламига илғор қадамлар билан кириб келди. Илк қўшиқ "18 ёш" дея аталади.
Бу таронани ёзишда Фурқат Марипов бир неча маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилди. Қўшиқнинг матни Ботирга, мусиқа ва аранжировка эса Азиз Авезовга тегишли. Асосий ғоя устида эса Иқбол Муҳаммад ишлаган.
Бугун сайтимиз орқали бу қўшиқ учун ишланган видеоклипни ҳам тақдим этамиз. Маъюс ва сокин оҳангдаги таронанинг клипи қизиқарли ва ҳаётий сюжети орқали томошабин эътиборини тортса, ажаб эмас.
2 кун давомида тасвирга олинган клип режиссёри Бахтиёр Турсуновдир. Алданган муҳаббат қиссаси акс этган клипни сайтимиз орқали томоша қилинг ва Фурқат Мариповнинг илк ижодий ишига муносиб баҳо беринг!