Сарвар ва Комилнинг Туркестандаги концерт дастури ҳақида
Шу йилнинг 25 июль санасида "Ўзбекконсерт" давлат муассасасининг амалий ёрдами асосида қўшни Қозоғистон Республикасининг Туркестан шаҳрида "Беном" гуруҳининг жонли ижродаги "Бир муҳаббат қиссаси" киноконцерт дастури бўлиб ўтди. Бу гастрол сафари ҳам Сарвар ва Комил учун жуда муваффақиятли бўлди дейиш мумкин, чунки концертга ташриф буюрган ҳар бир мухлис ўзининг севимли қўшиқларини "Беном" гуруҳи билан жўр бўлиб куйлаш имкониятига эга бўлди. Шу ўринда айтиш жоизки, бу концерт дастурига ҳам барча чипталар сотилди ва "Беном" гуруҳи навбатдаги СОЛД ОУТ ҳақида ўз саҳифаларида маълум қилишди. Сарвар ва Комил концерт давомида Туркестанлик мухлисларига чуқур миннатдорчилик билдирар экан, 3 ойдан сўнг янги киноконцерт дастури билан яна ташриф буюришларини айтиб ўтишди. Бу "Бир муҳаббат қиссаси" гастрол турларининг якуни эди. Демак, ваъдага мувоффиқ, 2017 йилнинг 15-16 февралида "Халқлар дўстлиги" саройида бўлиб ўтган худди шу киноконцерт дастурининг видеоталқини август ойида ТВ ва интернет тизимида тақдим этилади, ҳамда "Чунки, бу биз" янги гастрол турларига сентябрдан старт берилади!