Ўлмас Оллоберганов ижодидаги жиддий мавзудаги клип премьераси

Сана: 09.02.2015 2832 қайноқ

Соҳировоз соҳиби Ўлмас Оллоберганов ижросидаги “Онам” номли дардли қўшиқнинг премьера этилганига кўп вақт бўлгани йўқ, қолаверса мазкур тарона учун видеомаҳсулот яратилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бериб, махсус фоторепортаж ҳавола этилганди.

Бугун мана шу видеоклипнинг премьерасини сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. Айтиб ўтишимиз лозим, ажойиб сюжетли клипнинг яратилишида Шуҳрат Мавлонов режиссёрлик қилган.

Ўлмас Оллоберганов ижодидаги жиддий мавзудаги клип премьераси

Мазкур таронанинг муаллифлари ҳақида маълумот берадиган бўлсак, “Онам” қўшиғининг матни Нодир Азимов қаламига мансуб, мусиқаси хонанданинг доимий ҳамкори Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли. Аранжировкасини эса Жасур Бадалбоев бажарган.

Ўлмас Оллоберганов ижодидаги жиддий мавзудаги клип премьераси 

Янги видеомаҳсулот яратилишида таниқли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова ҳамда бир қатор актёрлар иштирок этишган.

Марҳамат сатйимиз орқали томоша қилиб, муносиб баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol