“Суянгим келди” Зафирадан янги тарона

Сана: 17.12.2014 3967

Санъат оламига яқиндагина ўзига хос йўналиши билан кириб келган ёш хушовоз  хонандалардан бири Зафира бир нечта тароналари билан мухлислар эътиборига тушди. “Ҳайдар ака”, “Моможон” каби қўшиқлари учун яратилган видеоклиплари кўпчилика маъқул келмоқда.

Ноанъанавий услубда, ўзгача йўналишда тайёрларган тароналари билан назарга тушган хонанда бугун янги қўшиғини премьера этди.

Ижодкорнинг “Ўзбегим таронаси” радиоси тўлқинида илк бор жаранг сочган мусиқаси ва аранжировкаси Жасур Кенжаев, матни Фазлиддин Раҳмоновга тегишли бўлган “Суянгим келди” номли қўшиғи тингловчиларга манзур келиб, эфир студиясига қўнғироқ қилган тингловчиларнинг илиқ фикрларидан билиш қийин эмасди.

Айтганча, айни пайтда Зафира маҳоратли клипмейкер Темур Примқулов билан ҳамкорликда мазкур тарона учун видеоклип яратиш устида ишламоқда. Яқин кунларда янги клип премьерасини сайтимиз орқали томоша қиласиз. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol