Бали оролида Манзурани ҳаяжон босди

Сана: 18.01.2014 8768

Янги йил томошаларида роль ижро этишдан бироз толиққан Манзура ҳардиқ олиб, ижодга куч тўплаш учун яқинлари билан Бали оролига дам олишга жўнаб кетган эди. Бу ижодкор қадам босган гўшалар янада қувончга тўлиши аниқ, ахир шаддодлиги билан рангсиз кунларга ёрқин бўёқлар қўша олади.

 

 

 

Манзура уммонда сув париси мисол сузди, қуёш нурларида тобланди, кокос қаҳвасидан таътиб кўрди, яқинларига совға ҳам олди. Қарангки, шу билан бирга ижодкор турли қизиқарли воқеаларга дуч келишга ҳам улгурди.


Дўстлари билан антиқа кўркам гўшани кўрди-ю дарров сайр этиш учун йўл олди. Мазкур боғнинг гўзаллигини томоша қилаётганда эса тўсатдан ҳар томондан маймунлар ёғила бошлади. Катта-ю кичик маймунлар хонандани ва унинг дўстларини чўчитиб юборди.

 

Ахир кутилмаганда бу жониворларнинг бошга, елкаларга чиқиб олиши инсонни қўрқитмай қўймайди-да. Monkey park да хатто бошга чиқиб банан тановвул этган маймунлар ҳам бўлди. Чинакам чакалакзорда содир бўлган бу воқеа ижодкорга ҳаяжон билан бирга шодлик бағишлади.

 

Манзура билан суҳбатлашганимизда, унга бу хордиқ жуда ёққанини, маймунлар тўдасига биринчи бор дуч келганини, ижод учун куч тўплаб келганини айтиб, завқи билан ўртоқлашди. Айтгандай, фақат яқинларига эмас, балки ўзига ҳам совға олиб келган. Бу совға ижодкорга лаззат хадя этган кокoс қаҳвасидир. Мана энди бирор янгилик яратаётганда мазкур тотли ичимлик хонандага илҳом бағишласа ажаб эмас.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol