Рашид Ҳаликов янги тарона устида иш бошлади
Сана: 25.01.2017
4509
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳаликов ўз жамоаси билан бирга янги қўшиқ устида иш бошлади. Хонанда “Шаҳзод” ансамбли билан биргаликда яратаётган “Гапир” деб номланган таронасини тез кунда халқимизга тақдим этади. Мазкур композициянинг сўзи Бобур Умаров қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси устида Шуҳрат Зокиров иш олиб бормоқда.
Шунингдек, мусиқий асарни яралишига Валихон Зайнобиддинов ҳамда Ҳуршид Азизовлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Демак, яқин кунларда яна бир ажойиб таронани севимли ижодкорингиздан кутиб қолинг.