Даврон Эргашевдан кутилмаган қўшиқ ва клип

Сана: 02.03.2018 3689

Даврон Эргашевдан кутилмаган қўшиқ ва клип

Хушовоз хонанда Даврон Эргашевнинг янги кутилмаган қўшиғи юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган мусиқий асар "Муҳаббат" деб номланади. Тоҳир Муҳаммад сўзи, Фурқат Бобожонов мусиқаси ва аранжировкаси билан яратилган композиция халқимиз орасида оммалашиб, мухлисларнинг севимли  қўшиғига айланишига умид қиламиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Даврон Эргашев мазкур тарона учун видеоклип ҳам тасвирга олдирган. Клип ҳам қўшиқ билан бирга намойиш қилинди. Видео асар Хуршид ва Нодир Собировлар режиссёрлигида тасвирга туширилган. Оператор Рустам Муродов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol