Шоҳруҳхон кимдан узр сўрамоқда?
Февраль ойида мухлислари учун кутилган концерт дастурини тақдим этишни режалаштираётган Шоҳруҳхоннинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар ҳам бугунги кунда омма диққат марказида.
Шоу-бизнесда кўзга кўринган хонанда ҳисобланмиш Шоҳруҳхоннинг шахсий ҳаёти айни вақтда барчани қизиқтириши табиий. Бу муносабатлар унинг қўшиқларида ҳам акс этармикан? Бу саволга ўзингиз жавоб топишингиз мумкин.
Бугун Шоҳруҳхон томонидан тақдим этилган янги қўшиқ мавзуси ўзгача. Таронанинг матн муаллифи айнан хонанданинг ўзи эканлигини алоҳида таъкидлаш зарур. "Сен аразлама гўзалим" номли тарона моҳир аранжировка устаси Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда тайёрланган. Одатда Жасур Бадалбоев профессионал даражада ижод намунаси яратишини инобатга олсак, бу сафарги қўшиқ ҳам хитга айланишига ишониш мумкин.
"Ўзбегим таронаси" радиоси орқали тақдим этилган қўшиқ тингловчиларнинг олқишига сазовор бўла олди. Радиога қўнғироқ қилган мухлислар Шоҳруҳхоннинг концертини интиқлик билан кутаётганликларини ҳам маълум қилишди. Севги-муҳаббат туйғуси Шоҳруҳхонга қай даражада таъсир қилмоқда? Янги таронани тингласангиз, бунга ўзингиз хулоса қилишингиз мумкин!