Чин муҳаббат Хожиакбар Ҳайдаров талқинида

Сана: 23.02.2015 4354

Муҳлислар эътиборига тушиб бораётган хонанда Хожиакбар Ҳайдаров ижросидаги “Ёрижоним” таронаси кўпчиликка маъқул келганди. Унинг марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаровнинг фарзанди бўлгани икки карра маъсулиятни талаб этади. Бугун сайтимиз орқали ҳукмингизга ҳавола эталаётган янги видеоклип хонанданинг “Ёрижоним” таронасига яратилган бўлиб, унга Жаҳонгир Ибрагимов режиссёрлик қилган.

Чин муҳаббат Хожиакбар Ҳайдаров талқинида

Клипнинг таъсирчан сюжети ҳаётий воқеаларга асосланган. Унда бош ролларни Юлдуз Ражабова ҳамда Ҳусан Максудовлар ижро этишган бўлиб, сюжетда акс этган икки севишган қалбларнинг чин муҳаббати ва садоқати ёшларга ўрнак бўлса ажаб эмас.

Чин муҳаббат Хожиакбар Ҳайдаров талқинида

 Чин муҳаббат Хожиакбар Ҳайдаров талқинида

Қўшиқнинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб, мусиқасини Иқбол Муҳаммаджонов басталаган, аранжировка эса Малик Қодиров томонидан тайёрланган. 

Марҳамат янги видеомаҳсулотни томоша қилинг ва ўз муносабатингизни билдиринг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol