Зулайҳо Бойхоновадан кетма-кет тароналар

Сана: 15.01.2014 6292

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова Юртимизнинг Жиззах вилоятида 14 январь - Ватан химоясилари кунига бағишлаб концерт ўтказиб қайтди. Бу ташриф жиззахлик мухлисларни ниҳоятда қувонтирди.

Вилоятларда концерт ўтказишдан ташқари хонанда яна нималар билан банд? Айтишларича ҳар куни овоз ёзиш студиясида кетма кет тароналар яратаётган экан. Ватанга бўлган чексиз муҳаббат мавзусидаги ушбу тароналар режалаштирилаётган концерт дастурида муҳлисларни хушнуд этади деган умиддамиз. Концерт қачон, қаерда, қандай янгиликларга бой бўлишини билиш учун popcorn.uz сайтини мунтазам равишда кузатиб боринг.

Шунингдек, Зулайҳо Бойхонова “Шамол” номли қўшиғига клип суратга олишни ҳам режалаштирган. “Шамол силкиб, олчам гулин тўкиб кетди...” сўзлари наволарга қўшилиб таралганда қандай тасвир маҳрланишини клип тайёр бўлганида, ўз вақтида билиб оламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol