Зиёда янги йилни қувноқ тароналар билан кутиб олмоқчи

Сана: 19.12.2013 7524

Яқиндагина оналик бахтига муяссар бўлган Зиёда кечалари фарзандига “Алла” айтиш билан бирга янги қўшиқлар сонини ҳам кўпайтиряпти.

Хонанданинг кетма-кет қўшиқлар яратишида нури дийдаси илҳом бағишлаётган бўлса ажаб эмас. Ижодкорнинг муҳлислари учун Янги йил байрамига муносиб совға - икки қувноқ таронадан иборат. Қўшиқларнинг матни Темур, мусиқаси эса Фурқат Бобожонов томонидан яратилган. Зиёданинг сўзларига қараганда, ушбу тароналар бир ҳафталардан сўнг тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Ҳа я, энг муҳими номланишини айтмадик-а... Қўшиқлар қандай номланиши билан қизиқаётган бўлсангиз popcorn.uz сайтини мунтазам равишда кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol