Зиёданинг бир фурсат ҳам дам олишга вақти йўқ
Яқиндагина энг сўнгги ижод маҳсулини сайтимиз орқали премьера қилган хушовоз ва ёқимтой хонанда Зиёда бир фурсат ҳам дам олмасдан қизғин ижод билан банд. ''Ҳаёлим'' қўшиғига суратга олинган янги видеоклип мухлисларига манзур бўлганидан илҳомланган Зиёда, ''Ўйна-ўйна'' таронасига ҳам клип яратиш ниятида экан.
Айни кунда ана шу видеомаҳсулот ғояси устида таниқли клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан маслаҳатлашмоқда.
Зиёда мухлислари учун янги йилда яна бир туҳфа ҳозирлаганини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим. Хонанда ўзининг навбатдаги, яъни бешинчи альбомини тақдим этди. “Ассалом” дея номланган ушбу альбомдан Зиёданинг энг янги ва сара қўшиқлари жой олган бўлиб, уларни яратишда Фурқат Бобожонов, Баҳодир Низомов, Умид Обидов каби ижодкорлар билан ҳамкорлик қилган.
Олдинда янги клип тасвирга олиш жараёнлари бошланиши кутилмоқда, биз эса сиз учун айнан суратга олиш майдонидан фоторепортажларни ҳавола этамиз. Кузатиб боринг ва севимли хонандангиз ижодидаги энг сўнггги янгиликлардан бохабар бўлинг.