Жавоҳир Содиқовдан навбатдаги қўшиқни қарши олинг
Сана: 21.10.2016
6176
Ёш ва иқтидорли хонанда Жавоҳир Содиқовнинг ҳам “Baby” номли янги қўшиғи радиотўлқинлар узра ўз жарангини сочди. Бу тарона рус тилида ижро этилган бўлиб, сўзи Ҳусан Содиқов ва хонанданинг ўзига тегишли. Мусиқасини ҳам Жавоҳирнинг ўзи басталаган. Аранжировкаси устида Ренат Собиров ва Тимур Гайнутдинов ишлаган. Шунингдек, таронага клип тасвирга олинган бўлиб, у ҳам бугун оммага намойиш этилмоқда. Жасур Шаметов режиссёрлигида суратга олинган видео асар сизларга манзур келади деб умид қиламиз.