Шарқ гуруҳи янги видеоклип устида иш бошлади
Сана: 05.07.2016
4807
Ўз истеъдоди ва ижро маҳорати билан мухлислар муҳаббатига сазовор бўлган Шарқ гуруҳи вакиллари янги қўшиқ яратишди ва унга видеоклип тасвирга тушириш ишларини ҳам бошлаб юборишди.
“Денгиз” ( Море) деб номланган бу қўшиқ икки тилда куйланган. Ўзбек ҳамда рус тилида. Ўзбек тилидаги қўшиқнинг сўзлари Икром Наво, рус тилидаги матни эса Олга Евсеева қаламига мансуб. Композитор Зарина Расулова. Клип режиссёри эса Тимур Примкулов. Либослар бўйича рассом Лидие Андре.
Ушбу клипда гимтастика спорти усталари ҳамда “Reginight show”нинг раққос ва раққосалари, шунингдек Шарқ гуруҳининг созандалари иштирок этмоқда. Тез кунда бу клипдан баҳра олиш имконига эга бўласиз. Ҳозирча суратга олиш майдончасидан тақдим қилинган фотосуратлардан баҳра олинг.